Монографияда Ўзбекистонда туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомилаштиришни ижтимоий-иқтисодий моҳияти, назарий асослари ва халқаро тажрибаси, туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш зарурияти, ташкилий-ҳуқуқий асослари ва ҳудудлари, ташкил этиш, таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш каби масалалар мамлакатимизда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар талабларидан келиб чиққан ҳолда ёритилган. Бакалавр, магистр ва илмий тадқиқотчилар, шунингдек, миллий туризм иқтисодиёти долзарб масалалари билан шуғулланувчи мутахассисларга мўлжалланган.